Ана холос: Серхио Рамос терма жамоага олинглар, деяпти
“Севилья”га қайтган тажрибали ҳимоячи Серхио Рамос энди Испания терма жамоасидаги фаолиятини ҳам қайта тикламоқчи.
- Бир йил олдин терма жамоадан кетиш ҳақида қарор қабул қилгандим. Энди вазиятга қараб, терма жамоага қайтишим мумкин. Мен учун мамлакатим номидан тўп тепиш шараф, - деди Серхио Рамос.
Испаниялик ҳимоячи миллий терма жамоада 16 йил – 2005-2021 йиллар давомида ўйнаган. Бу вақт мобайнида Рамос 180 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 23 та гол ҳам ёздириб қўйган.
37 ёшли ҳимоячи терма жамоа билан 2008 ва 2012 йиллари Европа чемпиони, 2010 йилда эса, жаҳон чемпиони бўлган.
Фикрлар