Ана холос: Шомуродов 342 кун кутган иш 7 дақиқада ҳал бўлди!

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг зўр тўпурари ва сардори Элдор Шомуродовнинг номи, ниҳоят Италияда яна баралла янграй бошлади.

А Сериянинг 28-турида “Кальяри” футболчилари ўз майдонида “Салернитана”ни қабул қилди. Ҳар икки жамоа юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётгани боис, уларнинг ўзаро тўқнашуви ҳам анча кескин ва муросасиз ўтди.

VS__1576-shomu-scaled-e1710006230510

Ўйиннинг иккинчи ярми бошланишида майдонга тушган Элдор Шомуродов ниҳоят жорий мавсумадаги голлари ҳисобини очди. Легионеримизнинг дубли сардинияликларга 4:2 ҳисобида ғалаба келтириб, “Кальяри”ни бир неча поғона юқори кўтарди ва хавфли ҳудуддан узоқлаштирди.

Бу учрашув доирасига доир бир неча қизиқарли ҳолат юзага келди. Элдор Шомуродов А Сериядаги сўнгги голини 2023 йилнинг 2 апрелида айнан “Салернитана” жамоаси дарвозасига урган эди. Ўшанда ҳам салерноликлар дарвозасини Мексика терма жамоаси посбони Гильермо Очоа қўриқлаган.

Яна бир маълумот – “Салернитана” қишки  трансферлар вақтида Элдор Шомуродовни трансфер қилишга уринган эди. Бунга “Рома” ҳам, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаган ўзбек футболчиси ҳам розилик берган. Бироқ Клуадио Раньери Шомуродов жамоага ёрдам беришидан умидвор бўлиб, бу трансферга кўнмаган эди.

Италия футболини ёритиб келаётган нуфузли манбалар Элдор Шомуродовни ўйин қаҳрамони сифатида тан олиб, қуйидаги маълумотларни чоп этди.

GAZZETTA DELLO SPORT:

Элдор Шомуродов қайтди. “Кальяри” ҳужумчиси дубль қайд этиб, “Салернитана” устидан қозонилган муҳим ғалабака катта ҳисса қўшди. Элдор навбатдаги голини 342 кун кутди ва бирданига иккита тўп киритди.

gettyimages-2071090057-612x612

TUTTOSPORT:

Элдор Шомуродов ақлли ўйин кўрсатди ва “Салернитана”ни мағлуб этди. Ўзбек ҳужучиси қайтди. Бу орзулар рўёби бўлди, ҳатто у Аццининг ҳаракатларидан кейин хет-трик қайд этиши мумкин эди. Бироқ бу гал Гильермо Очоа тўпни қайтариб қолди.

TUTTOMERCATOWEB.COM:

Бу Шомуродовнинг Италияга келганидан буён энг яхши ўйини бўлди, дейиш мумкин. У тўпни эгаллаб рақиб дарвозасига хавф солди, тўпни ушлаб қолди, қўрқувни йўққа чиқарди. Умуман олганда, ҳаммасини айнан Элдор ҳал қилди.

Ҳақиқий ЎЗБЕКЧА ШОУ!

Клаудио Раньери жароҳат олган Гаэтано ўрнига иккинчи бўлимда Элдор Шомуродовни майдона туширишга қарор қилди. Ўзбекка узоқ танаффасдан кейн яна гол уриши учун етти дақиқа кифоя қилди. Уч тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган “Кальяри” бўшашиб қолди ва рақиб иккита жавоб тўпини киритди.

1710022402113443045

Якуний ҳисобни ўрнатиш Элдорнинг чекига тушди. Ғалабадан сўнг “Кальяри” жорий чемпионатда биринчи бор хавфли ҳудуддан узоқлашди.

Умарали Раҳмоналиев Англияда ўйнашни кўзлаяпти

Ўзбек футболчисининг ўйини англияликларга жуда ёқди

Улар орасида тўрт нафар ўзбек футболчиси бор...

Ўринбоев Англияга қандай бориб қолди?

Легионеримиз Англияда ўйин ўтказади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Азимов Хасанбой
11/03/2024 11:04
Хайирят....... Элдорни энди "списиват" килишятуди энди яна шов шув бошланди.