Ана холос: Шомуродов фаолияти кутилмаган томонга ўзгариши мумкин!

Chery Tigo 7 PRO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябрида Россия Премьер-лигасидан Италия А Сериясига кўчиб ўтганидан бери ҳар трансфер ойнаси очилиши билан легионеримиз воқеалар марказида бўлади.

Бу гал ҳам худди шу ҳолат такрорланмоқда. Аслида “Рома”га тегишли бўлган 29 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумни “Кальяри”да ўтказди. Сардинияликлар ўзбек легионерини тўлиқ трансфер қилиш учун пойтахтликлар сўраган маблағ – 9 миллион еврони топиб бера олмади.

30 июнь куни Элдорнинг ижара шартномаси тугаб, ҳамюртимиз яна расман “Рома” футболчиси мақомига қайтди.

Италия ва Россия футболини яхши биладиган мутахассис Игорь Коливанов ўзбекистонлик чарм тўп устасининг “Рома”даги вазияти бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Элдор “Рома”нинг янги бош мураббийи Даниэле Де Россига керак бўлиб қолиши эҳтимоли ва имкони бор. Чунки бу мутахассис ҳали Шомуродов билан шахсан таниш эмас.

Ҳа, клубда рақобат жиддий, жамоа ўз олдига катта мақсадларни қўймоқда, лекин Даниэле Де Росси ўйинчига бошқача назар билан қарайди, унга имкон бериши мумкин.

Олдинда ўқув-машғулот йиғинлари бор. Футболчи ўзини кўрсата олиши, жамоага ёрдами тегишини намойиш қилиши керак.

Агар мураббий шунда ҳам ўйинчини таркибга киритмаса, у ҳолда бошқа жамоага кетган маъқул, чунки захирада пайт пойлаб ўтирмасдан, ўйин амалиётига эга бўлиш муҳим аҳамият касб этади.

 Шомуродовга ҳам ҳар қандай футболчига бўлгани каби унга ишонч билдиришлари муҳим, учта ўйин бир захирадан майдонга туширилиши, ўнта ўйинда бир бор бошланғич таркибга киритилиши – ҳам руҳий ҳам жисмоний томондан жуда оғир ҳолат ҳисобланади, - деди Игорь Коливанов.

Россиялик мутахассиснинг таъкидлашича, Шомуродов А Сериянинг ўртамиёна жамоалари ва ҳатто бошқа хорижий клубларда ҳам асосий таркибнинг муқим ўйинчиси бўлишга қодир.

- Қарорни футболчининг ўзи қабул қилиши керак. Чунки асосий масала “Рома” пул ишлаб олишни истаётганига бориб тақалади. Шу боис, ҳозирча, Элдор Шомуродов жуда мураккаб вазиятда, - деди Игорь Коливанов.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Коливанов фаолиятининг беш йилини Москванинг  “Динамо” клубида ўтказганидан кейин Италияга йўл олган. Машҳур ҳужумчи ўн йил давомида “Фоджа” ва “Болонья” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Элдор Шомуродов А Серияда “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри” жамоаларида тўп тепди.

Легионеримиз Италия чемпионатига кўчиб ўтганидан бери ҳозиргача жами 102 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15 та гол ёздириб қўйган ва жамоадошларига 9 та голли пас узатган. Бугунги кунда Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Харидор Шомуродовни олиш бўйича аниқ режа тузиб қўйди

Тезкор: “Вильярреал” Файзуллаев трансферига муносабат билдирди!

Файзуллаев қўлдан чиқяпти ёхуд Аббосбек ва “Вильярреал” масаласига Италиядан қандай муносабат бўлди?

ЦСКА Файзуллаевнинг кетишига рухсат берадими?

 

Тезкор: “Вильярреал” Файзуллаев трансферига муносабат билдирди!

Файзуллаев қўлдан чиқяпти ёхуд Аббосбек ва “Вильярреал” масаласига Италиядан қандай муносабат бўлди?

ЦСКА Файзуллаевнинг кетишига рухсат берадими?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dilshodbek1988
03/07/2024 22:47
Shu post 1 haftadan buyon oʻzgarishsiz aylanadi. Shuncha tekstni oʻqiysan lekin, Eldorga qiziqayotgan hech qaysi klub nomi yoʻq
Дилшод Хамзаев
02/07/2024 21:19
Рома жой йўқ барибир ўртамиёна бўлсаям европани бошқа клубига ўтиши керак
&
03/07/2024 21:21
Тўғри