Ана холос: Шомуродов ўрнини баҳайбат юлдуз эгаллайди!
“Рома”ни икки йилдан бери Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқа олмаётган Жозе Моуриньо сўнгги уринишда бу ишни амалга оширмоқчи. Португалиялик мутахассис бу вазифани таркибни янги ўйинчилар билан кучайтириш орқали бажаришга киришди.
Жозе Моуриньо спорт директори Тьягу Пинто ёрдамида асосий жамоанинг 13 нафар ўйинчисини бошқа клубларга жўнатиб юборди. Шулардан ўн нафари тўлиқ сотиб юборилди.
Кетганлар орасида Элдор Шомуродов ҳам бор. Легионеримиз бир миллион евро эвазига “Кальяри”га ижарага берилди. Бироқ, Рим клуби раҳбарияти мавсум охирида сардинияликлар ўзбек футболчисини 9 миллион еврога тўлиқ трансфер қилишига умид билан қарамоқда.
“Рома”га Элдор Шомуродов билан бир пайтда – 2021 йили келган уругвайлик ҳимоячи Матиас Вина “Сассуоло”га, гамбиялик Эбрима Дарбо Австриянинг “ЛАСК” жамоасига юборилди ва уларда ҳам Шомуродов синггари келаси мавсум яна Римга қайтиш ҳуқуқи сақланиб турибди.
“Рома” кириш трансферларда ҳудди суперклублар сингари катта маъёрларга таянди. Ҳозирча, олтита ўйинчи келди. Уларнинг ҳаммаси машҳур. Римликлар Леандро Паредесни ПСЖга керак бўлмай қолгани учун 2,5 миллион еврога сотиб олди. Эвен Ндика “Айнтрахт”дан, Уссем Ауар “Лион”дан эркин агент сифатида текинга олиб келингди. Ҳар икки футболчи Жозе Моуриньонинг мавқеи учун римликларни танлади.
Моуриньо ПСЖдан Ренату Саншешни, “Байер”дан Сардор Азмунни, “Лидс”дан Расмус Кристенсенни ижарага олди.
Энди “Рома” яна бир катта трансфер арафасида турибди. Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовдан бўшаган ҳужум марказига Ромелу Лукакуни олиб келишни деярли уддалаб бўлди.
Бельгиялик баҳайбат форвард жамоа топишга анча қийналди. “Интер”нинг қолиш ҳақидаги илтимосларига кўнмаган Ромелу “Ювентус”га ўтишга ҳаракат қилиб кўрди, лекин ўхшамади. Лукаку тегишли бўлган “Челси” бош мураббийи Маурисо Почеттино тажрибали ҳужумчини расмий ўйинлар қолиб, ҳатто машғулотга ҳам қўймади.
30 ёшли тўпурар атрофида вужудга келган вазият Жозе Моуриньо фойдасига ишлади. Бунда ўйинчининг А Серияда тўп тепиш истаги ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Ана шу мақсадда Лукаку Саудия Арабистонидан келган катта шартномаларни қабул қилмади. Бошқа чемпионатлардан бўлган таклифларни инобатга олмади. Ҳатто, “Барселона”га кўчиб ўтишга кўнмади.
“Челси” ва “Рома”нинг Лукаку бўйича музокаралари якунланиш арафасида турибди. “Аристократлар” ижара муддати учун 8-10 миллион евро талаб қиляпти. Римликлар бу пулни бермоқчи.
Лукакунинг ўзи А Серияга қайтиш учун маошини 7 миллион еврогача қисқартирилишига розилик бериши керак эди. Чунки Италиянинг аксарият жамоалари вақтинча тўп тепадиган юлдуз учун бундан кўп маош тўлай олмайди.
Ромелунинг журналистларга, “Римга учяпман, шартнома имзолаш учун”, дегани ҳужумчи ва клублар ижара трансфери бўйича барча масалани ижобий ҳал қилганидан далолат беради, деб баҳолаш мумкин.
Демак, “Рома” мураббийлар штаби Элдор Шомуродовдан бўшаган ўринни Ромелу Лукакудек баҳайбат ва жисмонан бақувват ҳужумчи билан тўлдирмоқда.
Легионеримиз: Бахага алоҳида раҳмат!
Легионеримиз ўзини ўзи сотиб олгани ошкор бўлди
Россияликлар Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган футболчилар номини эълон қилди
Дунёнинг энг қиммат ўнта лигасида тўртта ўзбек тўп тепмоқда!
Машҳур футболчи: Ўғлим Шомуродовга мухлислик қиляпти!
Россия учун Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнаш қизиқ!
Фикрлар