Россия учун Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнаш қизиқ!

Сиёсий вазият туфайли қўлланилаётган санкциялар футбол бўйича Россия терма жамоаси ва рус клубларининг ўйин ўтказиш имкониятларини чеклаб қўйди. Бунинг оқибатида Россия терма жамоаси ўтган йили Марказий Осиё мамлакатлари – Ўзбекистон, Қозоғисон, Қирғизистон миллий терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишига тўғри келди.

Хусусан, Россия терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба Ўзбекистон футболчиларига қарши саф тортди. Тошкентдаги учрашувда ҳисоб очилмади ва кучлар тенг келди.

IMG_3834

Айрим мутахассислар ва мухлислар Россия футболчиларининг минтақамиз терма жамоалари билан учрашув ўтказгани ва ўртоқлик баҳсларидаги ўйин даражасини ҳамон танқид қилиб келмоқда.

Москванинг ЦСКА ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Константин Кучаев ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаевнинг армиячилар сафига қўшилгани ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари билан бўлган ўйинлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” тарбияланувчиси Аббосбек Файзуллаев 4 август куни ЦСКА билан шартнома имзолади. Бу футболчимиз 2026 йилнинг ярмигача москваликлар сафида тўп тепади. Томонлар ўзаро келишувга кўра, ҳамкорликни яна бир йилга узайтириши мумкин.

- Жамоалар учун таркибни кучайтириб бориш ҳар доим муҳим. Бу бизни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундайди. Жамоада катта, лекин соғлом рақобат бўлиши керак. Ҳеч ким янги ўйинчиларнинг келишига қарши эмас, - деди Константин Кучаев.

Шунингдек, Россия терма жамоаси аъзоси ўтган йили Марказий Осиё мамлакатлари терма жамоаларига қарши ўтказилган учрашувлар аҳамияти ҳақида ҳам гапирди.

- Албатта, менга терма жамоада ўйнаш ёқади. Терма жамоага боришни истамаган бирорта футболчи бўлмаса керак.

Айрим одамлар “Кучсиз рақибларга қарши ўйнашнинг нима кераги бор?”, - деб маломат қилишяпти. Бу терма жамоага жалб қилинмаган одамларнинг гапи. Улар бу ҳолатни терма жамоага бориш бефойда, дкб изоҳлашга уринади.

Ривожланишни истаган ўйинчи учун терма жамоа жуда зўр имконият. Ҳар ҳолда бу ўйинлар қўшимча рақобат туғдиради.

Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари кучсиз рақиб эмас. Улар билан рақобатлашиш терма жамоамиз учун қизиқ, - деди Константин Кучаев.

Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Қозоғистон миллий терма жамоасини бошқараётган россиялик бош мураббий Магомед Адиев Марказий Осиё минтақаси терма жамоалари салоҳиятини солиштириб, Ўзбекистон терма жамоасини устун қўйганди.

IMG_3737

- Аслида мен Осиё футболини кам томоша қиламан. Қозоғистон, Россия ва Англия ва Италия каби Европа лигалари ўйинларини кузатиб боришга қизиқаман. Шунингдек, асосий эътиборимни терма жамоа учрашувларига тайёргарликка қаратаман.

Лекин шуни таъкидлашим керакки, Ўзбекистонда ривожланиш катта, бу терма жамоанинг сифати юқори ва ундан ўўйинчилар турли хорижий мамлакатлар чемпионатларига йўл олмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг минтақадаги ўрни алоҳида, деб ўйлайман, - деди Магомед Адиев.

Шомуродовнинг устози келажаги ҳақида ҳеч ким кутмаган муҳим гап айтди!

Франция чемпионати бошланмоқда. Абдуқодир Ҳусановни нималар кутяпти ва у курашга тайёрми?

Россияда Файзуллаевни мақтаётганлар кўп, лекин айримларга бу трансфер ёқмаяпти!

Шомуродов: Мессига ҳеч қандай алоқам йўқ! (фото)

Легионеримиз ўзига жой танлади!

“Кальяри” етакчи футболчиси Шомуродов ҳақида нима деди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!