Ана холос! Суперлига клуби шартнома имзолангандан 4 соат ўтиб мураббийни ишдан бўшатди

Туркия Суперлигасида иштирок этувчи "Касимпаша" клуби Ибрахим Узюлмез билан шартнома имзолади.

Қизиғи, Узюлмез расмий таништирув маросимидан 4 соат ўтиб ишдан олинди. Бунга сабаб у раҳбарият билан жамоанинг янги мавсум тайёргарлик режаси бўйича келиша олмай қолган ва шундан сўнг томонлар дарҳол шартномани бекор қилишган.

Маълумот учун, "Касимпаша" якунланган мавсум чемпионатда 14-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!