Ана холос! Туркияда россиялик футболчи дом-дараксиз ғойиб бўлди

Туркиянинг "Анкарагюжю" клуби ҳужумчиси Заур Садаев бир ҳафтадан буён жамоа билан алоқага чиқмаяпти.

Milliyet нашрининг ёзишича 30 ёшли россиялик футболчининг ғойиб бўлгани ҳақида жамоа бош мураббийи Мустафа Каплан хабар берган. Ҳозирча унинг қаерда эканлиги борасида ҳам тахминлар йўқ.

Маълумот учун, Садаев "Анкарагюжю" клубига жорий йилнинг февралида “Ахмат”дан кўчиб ўтган эди. У бу мавсум 12 та ўйинда майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!