Ана холос. Холанд “Сити”да қолмайдиган бўлди

“Манчестер Сити” раҳбарияти Англия Премьер-лигасидаги дебют мавсумидаёқ тўпурарлик рекордларини ураётган Эрлинг Холандни ўз сафида сақлаб қолиш учун унга янги битим бергани ҳақида хабар қилинган эди.

Tribal Football нашри журналистларининг аниқлашича, 22 ёшли норвегиялик ҳужумчи янги таклифни қабул қилмаган.

Манчестерликлар “Реал” томонидан Холандга жиддий қизиқиш бўлаётгани ва улар келаси йили ёзда бор эътиборини ҳужумчини олишга қарор қилганидан кейин “шаҳарликлар” янги битим тузиш ҳаракатига тушиб қолди.

Манбанинг таъкидлашича, Холанднинг маошини ошириб, янги шартномадан бадал пули кўрсатилган бандни олиб ташлашни режа қилган. Ҳозирги шартномада футболчини келаси йили ёзда 200 миллион евро атрофидаги бадал пули эвазига қўлга киритиш мумкинлиги кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!