Ана холос! "Ювентус" янги санкцияларга дучор бўлмоқда
Туриннинг “Ювентус” клуби яна жанжал марказида. Бу сафар Италия футбол федерацияси “кекса сенёра”ни маошлар билан боғлиқ фирибгарликда айблади. Бу ҳақда "Football-Italia" нашри хабар бермоқда.
Янги айбловлар муносабати билан италиялик грандга бир қатор жазолар қўйилади. Яъни агар бу тасдиқланчса пул жаримаси ва очколар жамоадан олиб қўйилади. Батафсилроқ маълумот "Ювентус" молиявий операциялар билан боғлиқ бўлган бошқа иш бўйича жазо олганидан кейин пайдо бўлади.
“Ювентус” жорий мавсумда 35 та ўйинда 69 очко тўплаган. Массимилиано Аллегри шогирдлари А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар