Ана холос! Зидан Азардан воз кечди

“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида жамоа юлдузи Эден Азарни сотиб юборишга қарор қилди.

Бельгиялик футболчи Мадридга келганидан бери, бир ярим мавсум давомида 40 та учрашувни ўтказиб юборди. Шунга қарамай, Азар йилига 14 миллион евро маош олмоқда. Бу борада у Гарет Бэйл ва Тибо Куртуадан кейин учинчи кўрсаткичга эга.

Зинедин Зидан ҳам Азарнинг ўйини очилишини кутиб чарчади. Аслида бу футболчи жамоани тарк этган Криштиану Роналдунинг ўрнини босиши кутилган эди. Энди Зидан жамоанинг янги етакчиси сифатида Килиан Мбаппени кўрмоқда.

“Қироллик клуби” раҳбарияти ҳам Мбаппени олиш ва Азарга берилаётган маошни тежаб қолиш учун бельгиялик ярим ҳимоячини трансферга қўйишни режалаштирган. Жорий мавсумда Азар Ла Лигада атиги саккизта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди. Ҳозир ҳам футболчи янги жароҳатини даволаш билан овора.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!