Ана холос! Зидан Перес билан келишмовчиликлар сабаб жамоани тарк этибди

Аввалроқ хабар берганимиздек, Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоани тарк этишини расман эълон қилганди.

AS нашрининг хабаб беришича, франциялик мутахассис клуб президенти Флорентино Перес ўртасида норозилик келиб чиқган, бунга сабаб Переснинг трансферлар сиёсатига катта таъсири бўлгани. Эслатиб ўтиш жоизки, Флорентино жамоага Зиданнинг розилигисиз “Атлетико” дарвозабони Кепе Аррисабалагени, Роберт Левандовски (“Бавария”) ва Неймарни (ПСЖ) олиб келишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганди.

Зиданнинг истеъфога чиқганининг яна бир сабаби бу жамоа етакчилари Роналду ҳамда Бэйлнинг келажаги ҳақида ноаниқлиги бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда нашр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!