Анастасия Павлюченкова Англияга боришни истамади
Ads

Келгуси ҳафтада Бирмингем шаҳрида Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан "Nature Valley Classic" турнири ўтказилади.

Айни дамда ташкилотчилар томонидан мазкур мусобақанинг асосий тўр баҳсларида иштирок этадиган теннисчилар рўйхати тузилмоқда.

Ушбу турнирда россия теннисчи Анастасия Павлюченкова асосий тўр баҳсларида иштирок этиши кутилаётган эди. Бироқ у Англияга бормасликка қарор қилди ва "Nature Valley Classic"да кортга чиқмайдиган бўлди.