Анастасия Павлюченкова курашдан чиқди
Ads

Россиялик теннисчи Анастасия Павлюченкова Хобарт турнирининг биринчи даврасидаги тўсиқдан ўта олмади.

У мусобақанинг илк босқичида беларуслик Вера Лапкога уч сет қаршилик кўрсатган бўлсада, 3:6, 6:3, 3:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа "Hobart International" турнирининг иккинчи даврасига чиққан Лапко энди украиналик Даяна Ястремскани синовдан ўтказади.