Анастасия Павлюченкова Токиода ўзини кўрсатмоқда
Ads

Япониянинг Токио шаҳрида аёллар ўртасида теннис бўйича "Toray Pan Pacific Open" турнирининг биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

"Premier" туркумига кирувчи мазкур мусобқанинг ташкилотчилари соврин жамғармасини 799,000 АҚШ доллари этиб белгилашди.

Турнирнинг биринчи даврасида россиялик Анастасия Павлюченкова (Россия) беларуслик Александра Сасновични 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва иккинчи даврага йўл олди.