Анчелотти "Барса"ни бошқариши мумкинми? Унинг ўзи жавоб берди

Карло Анчелотти ўзини "Барселона" мураббийи сифатида тасаввур қила олмаслигини айтди. 

"Реал" устозидан "Хави билан ўрин алмашишга тайёрмисиз деб сўрашганди. 

"Барселона" бош мураббийи бўлишимни тасаввур ҳам қила олмайман. Мен Хави ва бу клубни жуда ҳурмат қиламан, аммо ҳеч ким билан ўрин алмашишни истамайман. Айни вақтда дунёнинг энг яхши клубидаман. Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. 

Биз ўз ўйинимиздан мамнунмиз. Гарчи, "Барса"дан ортда бўлсак ҳам, йигитлар жуда яхши ўйнамоқда", - деди "қаймоқранглилар" устози. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!