Анчелотти Бензема ҳақида чиқаётган хабарларга изоҳ берди

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Карим Бенземанинг ҳолати ҳақида гапирди. 

Сўнгги вақтларда ОАВда франциялик футболчининг Саудия Арабистонига кетиши ҳақида кўплаб хабарлар чиқмоқда. 

"Мен Карим билан гаплашдим. Интернет - бу реал ҳаёт эмас. Бенземанинг "Реал" билан яна бир йиллик шартномаси бор ва менда унинг қолишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. 

Қайд этиш лозим, аввалроқ Саудиянинг "Ал-Иттиҳод" жамоаси Бенземага йиллик 100 миллион евро маош ҳамда 2 йиллик шартнома таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар чиқаётганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!