Анчелотти: "Бу майдонда ўйнаб бўлмасди. Мен учун бу футбол эмас"
Испания кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Касереньо" - "Реал" учрашувидан (0:1) кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Карло Анчелотти қуйидаги фикрларни билдирди:
"Менга барчаси манзур келди, биринчи дақиқадан сўнггисигача. Сабр қилишимиз кераклигини билардик. Ҳимояда таваккал қилмадик ва кетма-кет иккинчи баҳсда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик.
Бу майдонда ўйнаб бўлмасди. Мен учун бу футбол эмас. Кичик жамоалар грандлар билан рақобатлашиш имконига эга бўлиши ажойиб. Бу мухлислар учун яхши, аммо улар ҳам сифатли ўйин томоша қилишни истайди",-деди италиялик мутахассис.
Фикрлар