Анчелотти: Бу шогирдимнинг кетиш ёки кетмаслиги 2 сентябрда ҳал бўлади

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Марко Асенсионинг Мадрид клубидаги келажаги ҳақида гапирди. Унга кўра, 26 ёшли испанияликнинг кейинги тақдирига 2 сентябрь куни аниқлик киритилади.

“Менда Асенсионинг келажаги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Билганим шуки, Марко вазиятни ўрганиб чиқмоқда. 2 сентябрда ҳаммаси аниқ бўлади. Агар у қолса, биз учун муҳим ўйинчи бўлиб қолади ва мен хурсанд бўламан, чунки Асенсио ўтган мавсумдаги ўйинларимизга катта ҳисса қўшган. Бу йил ҳам шундай бўлишига ишонаман. Аммо агар у кетса, биз ҳеч кимни ўз сафимизга қўшиб олмаймиз, чунки бизда зўр захира футболчилари бор”, - деди Анчелотти.

Жорий мавсумда Асенсио мадридликларнинг Ла Лига доирасида битта ўйинда қатнашди. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!