Анчелотти чақирган ҳужумчига “Реал”нинг пули етмади
Карим Бензема “Реал”ни тарк этганидан кейин “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти клуб раҳбариятидан “Тоттенхэм” тўпурари Ҳарри Кейнни олиб келишни сўраган экан.
Таниқли журналист Марио Кортеханнинг таъкидлашича, “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес Ҳарри Кейн қимматлик қилишини айтиб, бош мураббийнинг сўровига рад жавобини берган.
Ҳарри Кейн анчадан бери совринлар учун курашадиган қудратли жамоага ўтишни орзу қилади. Бироқ, “Тоттенхэм” хўжайини Даниэль Леви машҳур тўпурарни ҳеч бир жамоага бермай келаётган эди.
Манбаларнинг ёзишича, “Бавария” лондонликларни трансферга кўндирган ва Ҳарри Кейн тез орада Бундеслига грандига қўшилади.
Фикрлар