Анчелотти ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий фаворитлар қайси жамоалар эканини айтди

"Эвертон" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жорий мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун асосий даъвогарлар қайси жамоалар эканини айтди.

“Форматнинг ўзгаргани баъзи жамоаларга устунлик бериши мумкин. Чунки, ҳаммаси битта ўйинда ҳал қилинади. Фаворитларга келсак, улар Чемпионлар Лигаси ғолиблигини ўзларининг бу мавсумдаги асосий мақсадига айлантирган. Булар ПСЖ ва Манчестер Сити”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” 1/8 финалда “Реал”га қарши баҳс олиб бормоқда. Агар улар ушбу тўсиқдан ўта олса, “Ювентус” – “Лион” жуфтлиги ғолибига қарши 1/4 финалда кураш олиб боради.

ПСЖ эса аллақачон чорак финал масаласини ижобий ҳал қилган. Франция чемпионини ушбу босқичда “Аталанта” кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!