Анчелотти ғалаба ҳақида: "Ўз даражамизни кўрсата олмадик"

Испания Суперкубоги ярим финал босқичи доирасидаги "Реал" - "Валенсия" учрашувида мадридликлар пенальтилар сериясида ғалабани илиб кетди, 4:3.

Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "қаймоқранглилар" бош мураббийи Карло Анчелотти қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Бу оғир ва машаққатли баҳс бўлди. Улар гол урганидан сўнг барчаси мураккаблашди. Аммо бу бизнинг ўзига хос жиҳатимиз: "Охиригача олға, "Реал!" Биз финалдамиз, ғалаба қозонишга имкониятимиз етарли.

Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, иккинчи таймда эса савия тушиб кетди. Вазият яратишга қийналдик, экстра-таймларда гол уришимиз ҳам мумкин эди. Кўриниб турибдики, ўз даражамизни кўрсата олмадик, бироқ натижага эришдик.

Бизга бироз тетиклик етишмади, яқиндагина танаффусдан қайтдик. Ҳали ўз устимизда ишлашимиз лозим. Жамоа парчаланиб кетмагани менга жуда ёқди",-дея италиялик мутахассис ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!