Анчелотти Гвардиоладан ҳам, Клоппдан ҳам зўр! Чунки...
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқинига кўра, 2022 йилнинг энг яхши клуб мураббийи деб топилди. У фаолияти давомида бу совринни учинчи марта олди.
Айтиш керакки, “қироллик клуби” 63 ёшли италиялик мутахассис қўл остида 2022 йилда Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди.
Овоз бериш натижаларига кўра, 2-ўрин “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиолага насиб этди. Кучли учликни эса Марокаш терма жамоаси устози Валид Реграги эгаллади. У ўтган йили “Видад” клуби билан Марокаш чемпионати ва Африка Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Энг яхши терма жамоа мураббийи учун овоз беришда учинчи ўринни эгаллаган Реграги IFFHS овоз бериш жараёнида бирданига иккита номинацияда кучли учликка кирган тарихда биринчи мураббий бўлди.
“Ливерпуль” клубини бошқараётган Юрген Клопп эса рўйхатда 4-ўринни эгаллади.
Фикрлар