
Анчелотти: "Манчестер Сити" Европанинг энг яхши жамоаси"
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги "Манчестер Сити"га қарши баҳсдан аввал матбуот анжуманида иштирок этди. Италиялик мутахассис бўлажак муҳим баҳс ва бир нечта футболчиларининг ҳолати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Винисиус ҳозирги спорт формаси қандай? Гарчи у икки марта жароҳат олган бўлса ҳам, мавсум давомида жуда яхши ҳаракат қилмоқда. У ҳозир ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатмаётган бўлиши мумкин, лекин Жуниор ҳали ҳам яхши формада эканлигини таъкидлаш жоиз.
Мен бунга ишонаман, Винисиус эртага ўз даражасини кўрсатади. У бундай ўйинларда ақл бовар қилмайдиган даражада ҳаракат қилади.
Менимча, "Сити" Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Шу билан бирга, улар ўз жамоаси учун энг яхши мураббийга эгадирлар. Агар кейинги босқичга чиқолмасак, мен танқидларга дуч келишга тайёрман.
Гвардиола ҳақида гапирадиган бўлсам, у ҳар доим футболда янги тактика ва янгиликлардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Мен уни жуда ҳурмат қиламан, у дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири, ҳаттоки, энг яхши мураббийидир. Хосепга қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш ҳар доим даҳшатли туш ҳисобланади.
Шуни ҳам таъкидлаш керак, бу ўйинда ким ғалаба қозонса, Чемпионлар лигасида узоққа боради. Буни бир неча йиллардан буён гувоҳи бўлиб келмоқдамиз.
Агарда "Олтин тўп" ҳақида сўрасангиз - менимча, Родри бу совринга лойиқ эди, аммо 2023 йилгиси учун.
"Сити"га қарши плей-оффда ўйнаш бироз ҳайратланарли, чунки бу ярим финал ёки финал бўлиши мумкин эди. Очиғини айтсам, ҳаммасига ўзимиз айбдормиз.
“Ситининг формаси ёмонми? Албатта, бу мени ҳайратда қолдирди. Улар сўнгги ойларда жароҳатлар ва йўқотишлар билан оғир вақтларни ўтказишди. Бироқ, ҳозир кунда кўрганимиздек, улар яна ҳар доимдагидек жуда рақобатбардош жамоа. Бу "Сити" кучли эканлигига шубҳа қилмайман" - деди "қироллик клуби"нинг бош мураббийи
Фикрлар