Анчелотти: "Менинг шартномам 2024 йил 30 июнда тугайди, эртага эмас!"

"Реал"Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания кубоги финали олдидан матбуот анжуманида иштирок этди ва келажаги борасидаги саволларга жавоб берди. 

"Аввал кубок ўйини, кейин эса ярим финалга тайёргарлик кўришимиз керак. Менинг келажагим аниқ. Менинг шартномам 2024 йил 30 июнда тугайди. Эртага эмас.

Бугун келажагим ҳақида гапириш нотўғри. Айтишим мумкинки, ҳар куни президент Флорентино Перес ва бош директор Хосе Анхель Санчеснинг ғайриоддий муносабатини ҳис қиламан. Бу мен учун етарли.

Мен финал ва ярим финалда ўйнайман ва иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонишни хоҳлайман”, — деди “Реал” бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" бугун тунда Испания кубоги финалида "Осасуна"га қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!