Анчелотти миш-мишларга якун ясади
"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти “қаймоқранглилар” учун трансфер бозори якунлаганини айтди.
“Мен клуб атрофидаги трансфер миш-мишлари ҳақида гапирмоқчи эмасман, лекин шуни маълум қиламанки, бу ёзда биз бошқа ҳеч ким билан шартнома имзоламоқчи эмасмиз. Жамоада ҳозир барча позиция учун иқтидорли футболчилар бор”, - дея Анчелотти сўзларини келтиради “Marca” нашри.
“Реал” клуби ёзда Орельен Чуамени ва Антонио Рюдигер билан шартнома имзолади.
Чуамени “Бордо” тарбияланувчиси бўлиб, 2020 йилда “Монако”га 18 миллион евро эвазига ўтган. Ўтган мавсумда футболчи барча турнирлар доирасидаги 50 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 3та голли узатмани ёздириб қўйган
Антонио "Реал"га эркин агент сифатида ва “қаймоқранглилар” билан беш йиллик шартнома имзолади. Немис футболчиси 2017 йилдан бери Лондоннинг “Челси” клубида шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Рюдигер “аристократлар” билан Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва УEФА Суперкубоги каби совринларни қўлга киритган.
Фикрлар