Анчелотти "Наполи"даги шогирдини "Эвертон"га олиб келмоқчи

"Эвертон" жорий ёзги трансферлар даврида "Наполи" ярим ҳимоячиси Алланни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, “ирисчилар” 29 ёшли бразилиялик футболчи учун 25 млн евро тўлашга тайёр. Аммо неаполликлар ушбу таклифни рад этмоқда, боиси улар футболчини 40 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Алланнинг трансферини шахсан “Эвертон” устози Карло Анчелотти хоҳламоқда. Италиялик мутахассис “Наполи”ни бошқарган пайтларида ушбу футболчининг нималарга қодир эканини билган.

Аллан ўтган мавсум “Наполи” сафида 33 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!