Анчелотти нега 2013 йилда ПСЖдан кетганини очиқ айтди

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти нима учун 2013 йилда ПСЖни тарк этишга қарор қилганини айтди.

"ПСЖни бошқаришимга ўз вақтида менинг қўлимда ўйнаган Леонардо менга ёрдам берди. Қатарликлар эндигина клубни сотиб олган эди. Бу лойиҳа мени қизиқтириб қўйди. Машғулотлар, овқатланиш ва яна бошқа тартибларни ўзгартирдик,. Лекин иккинчи мавсумда раҳбарият менга даъво қила бошлади. Агар Чемпионлар лигасида "Порту"га ютқазсам, ишдан бўшатишимни айтишди, шунинг учун февраль ойидаёқ кетишга қарор қилдим, гарчи менга янги шартнома таклиф қилишган бўлса-да", - деди Анчелотти.

Анчелотти бошчилигида ПСЖ 2012/2013 йилги мавсумда Франция чемпионига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!