Анчелотти нега Винисиусни алмаштиргани, Родригони захирада қолдиргани ва ҳимоянинг ҳолати ҳақида гапирди (матбуот анжумани)

BEPUL PROPAN

"Реал Мадрид" "Барселона"га қарши 4:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти матбуот анжуманида иштирок этди. Италиялик мутахассис кўплаб бир неча саволларга тўлиқ жавоб берди.

"Биз ҳимояда анча очиқ-ойдин хатоларга йўл қўйдик ва натижада голлар ўтказиб юбордик.

Мбаппе яхши ўйнади. Бизда ажойиб вазиятлар бўлди, яхши ҳужум қилдик, учта гол урдик ва яна кўпроқ гол уриш имкониятимиз бор эди. Ҳужумда аниқ режамиз бор эди. Аммо ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Айниқса, илк 30 дақиқа давомида. Шуни ҳам унутмаслик керакки, биз беш нафар ҳимоячимиздан бир вақтда маҳрум бўлдик.

Винисиусни алмаштиришимга сабаб – унда оёқ ости (тўпиқ)да муаммо бор эди. У ўйинни давом эттиришни хоҳлади, лекин жароҳати унга безовталик қиларди, шунинг учун уни алмаштиришга қарор қилдим.

Родриго эса ўзини унчалик яхши ҳис қилмаганди ва ундан яхши ўйин кутмадик. Бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ — мен ундан мамнунман. У шунчаки касалликдан тўлиқ тикланиб улгурмади" — деди "қаймоқранглилар" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!