Анчелотти Неймар нега терма жамоага чақирилмаганига изоҳ берди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарнинг март ойидаги йиғин учун таркибга киритилмагани ҳақида фикр билдирди.

"Сантос" ҳужумчиси Франция ва Хорватияга қарши 26 ва 31 март кунлари бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувлари учун якуний рўйхатга киритилмади.

"Неймар жаҳон чемпионатига бориши мумкин, агар у 100 фоизлик формага қайтса. Нега мен ҳозир Неймарни чақирмадим? Чунки у ҳозирча тўлиқ тайёр эмас, бизга эса айнан шундай ҳолатдаги футболчилар керак.

У ишлашда давом этиши, ўйнаши, ўз сифатларини намойиш қилиши ва яхши жисмоний ҳолатни сақлаб туриши керак", — деди Анчелотти матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!