Анчелотти Неймардан ташқари Винисиусни ҳам жаҳон чемпионатига олиб кетмаслиги мумкин
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги жаҳон чемпионатига ўша пайтда 100 фоиз тайёр бўлган ўйинчиларнигина жалб этишини маълум қилди.
Италиялик мутахассиснинг таъкидлашича, Неймардан ташқари Винисиус Жуниорга ҳам таклиф юборилмаслиги эҳтимоли бор.
- Неймар терма жамоага чақирилиши учун 100 фоиз тайёр бўлиши талаб этилади. Жуда кўп зўр ўйинчилар бор, мен улар орасидан фақат тўлиқ тайёр бўлганларини олишим керак. Бу талаб фақат Неймарга тегишли эмас, Винисиусга ҳам талаб шу.
Агар Винисиуснинг ҳозирлиги 90 фоиз бўлса ҳам, мен унинг ўрнига бошқа футболчини чақираман. Чунки бу жамоанинг маҳорати энг олий даражада. Айниқса, ҳужум чизиғи шундай. Зўр ҳужумчилар етарлича топилади, - деди Карло Анчелотти.
Навбатдаги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. 11 июндан 19 июлга қадар давом этадиган мундиалда илк бор 48 та мамлакат терма жамоаси иштирок этади.



Фикрлар