Анчелотти: Ўйинга баҳо беришдан маъно йўқ

Карло Анчелотти "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти ҳақида гапирди. 

"Рақиб яхшироқ ўйнади ва ғалаба қозонишга ҳақли эди. Улар бизга учрашув аввалида катта босим ўтказди ва бу иш берди. Ҳужумлар ташкил этишда қийналдик ва улар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шундай экан, ўйинга қайтишимиз қийин бўлди. 

Ўйинга баҳо беришдан маъно йўқ. Бу катта йўқотиш ва жуда оғриқли. 

Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқдик, кучли рақибга дуч келдик ва унда мағлуб бўлдик. Бироқ ҳечқиси йўқ. Сиз ўз устингизда ишлашингиз ва кейинги ўйинда яхшироқ натижа кўрсатишингиз керак. 

Учрашувдан сўнг Гвардиолани табрикладим. Сабаби, унинг жамоаси яхшироқ эди. Ўтган йили уларни мағлуб этгандик, бу йил эса навбат уларга келди. Футбол шундай, гоҳида ютқазасиз", - деди "Реал" бош мураббийи. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!