Анчелотти ўзини ҳайратга солган футболчи номини айтди

“Реал”ни муваффақиятли бошқараётган Карло Анчелотти узоқ йиллик мураббийлик фаолияти давомида бир ўйинчи ўзини ҳайратга солганини тан олди.

Бу воқеа италиялик мутахассис “Милан”ни бошқараётганида жамоага бразилиялик Кака олиб келинганида рўй берган экан.

Кака “Милан”га ўтиб, биринчи машғулотни ўтказганидаёқ биз унинг ғаройиб футболчи эканини билганмиз. Мен унинг маҳоратини таърифлаш учун сўз топа олмаганман. Бу ажойиб ҳолат эди, - деди Карло Анчелотти.

Кака миланликлар шарафини 2003-2009 йиллар давомида ҳимоя қилган. Жамоа сафида А Серия, Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!