Анчелотти қамоққа олиниши мумкинлиги ҳақида гапирди
Бугун тунда "Реал" Европа чемпионлар лигаси доирасида "Лейпциг билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва икки баҳс натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди. Учрашувдан сўнг "қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти қамоққа олиниши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Бу 8 йил олдинги ҳикоя. Улар мени айбдор деб ҳисоблашади. Аслида, бундай эмас. Мен аллақачон тўловларни тўлаб бўлганман!"
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ италиялик мутахассис 1 миллион евро миқдоридаги солиқларни тўламагани учун 5 йилга қамалиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.
Фикрлар