Анчелотти Рафинянинг ҳолати ҳақида: «Уни алмаштиришимга тўғри келди»

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Австралияга қарши ўртоқлик ўйини (4:2) пайтида тайм орасида алмаштирилган ҳужумчи Рафиньянинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Рафинья жиддий жароҳат олгани йўқ, фақат кичик ноқулайлик сезди. Шунинг учун уни алмаштиришга тўғри келди, шунда у дам олади. Энди тиббий хулоса келиши билан, уни “Барселона”га қайтариб юборишимизми ёки шу ерда қолдириб, кейинги қадамларни кўриб чиқишимизми — шу ҳақда қарор қиламиз», — деди Анчелотти.

Унинг сўзларига кўра, ўйин пайтида у Рафиньянинг ўзига ҳам мурожаат қилган: «Мен ундан “жароҳат олдинми?” деб сўрадим, у эса “ўзимни яхши ҳис қиляпман” деб жавоб берди», — дея Анчелоттининг сўзларини Full Time Report аккаунти келтиради.

Маълумот учун, 3 октябрь куни Бразилия терма жамоаси Ҳиндистон терма жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!