Анчелотти раҳбариятдан иккита позицияга футболчи олиб келишни сўраб, рад жавобини олган

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти трансфер бозорида раҳбарият томонидан қўллаб-қувватланмаяпти.

"Diario AS" нашри тарқатган хабарга кўра, италиялик мутахассис ёзда жамоа расмийларидан ҳужумчи ва қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолашни сўраган, аммо рад жавобини олган. Айни пайтда "қаймоқранглилар"да ушбу позициялар бўйича муаммолар бор.

"Қироллик клуби" таркибида Бенземадан ташқари фақатгина битта форвард Мариано Диас бор. Франциялик футболчининг кўп жароҳат олаётгани ҳам муаммони янада катталаштирмоқда.

Анчелотти шогирдлари айни пайтда Ла Лига турнир жадвалида "Барселона"дан кейин иккинчи поғонани банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!