Анчелотти Рамоснинг қарори ҳақида гапирди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Серхио Рамоснинг Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида гапирди.

"Футболчи яхши формада бўлса, ёши муҳим эмас. Буффон 17дан 40 ёшгача юқори даражада ўйнади. Малдини билан ҳам шундай бўлди: 39 ёшида у ҳафтада бир марта машғулот ўтказди, лекин барибир майдонга тушди, чунки у бошқалардан устун эди", - деди Анчелотти матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Рамос Испания терма жамоаси сафида 180 та учрашув ўтказиб, 23 та гол киритишни уддалаган. Машҳур ҳимоячи "қизил фурия" билан 2010 йилда жаҳон чемпиони, 2008 ва 2012 йилларда Европа чемпионати ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!