Анчелотти "Реал" "Ливерпуль"га қандай тактика қўллашини яшириб ўтирмади
"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти Европа чемпионлар лигаси финал учрашуви доирасида "Ливерпуль"га қарши қандай тактикадан фойдаланишини айтиб ўтди.
"Биз 4-4-2 га ўзгариб турувчи 4-3-3 схемасидан фойдаланамиз. Ўша куни аниқ тактикамиз бўлмайди. Майдонда футболчилар мунтазам равишда ҳаракатда бўлиб, рақибни чалғитиши лозим.
Баъзида "Сити"га қарши қўлланган кескин прессингни ишлатамиз. Бу вазиятда жойлашув 4-3-3 дан 4-4-1-1 га ўзгаради.
Ғоямиз деярли шундай қолади. Бу "Реал"ни ўзгартириш тўғри бўлмайди, деб ўйлайман. Ҳимояда ишончли ўйнаб, рақибни босим остида қолдиришга ҳаракат қиламиз, - деди италиялик мутахассис.
Фикрлар