Анчелотти "Реал" учун икки юлдуз ҳужумчини танлади
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоани кучайтириш учун қандай трансферларни ташкил қилмоқчи эканлиги маълум бўлди. "The Athletic" нашрининг ёзишича, италиялик мутахассис кучли ҳужумчи билан шартнома имзолаш баробарида ҳимоя қанотларини ҳам кучайтирмоқчи.
Анчелотти марказий ҳужумчи лавозимига икки футболчини кўриб чиқмоқда. Гап “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн ва “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен ҳақида кетмоқда.
Олдинроқ, Хоселу "Эспаньол" ва Роберто Фирмино "Ливерпуль" ҳам "қироллик клуби" қизиқишлари доирасида экани хабар қилинганди.
Мадридликларнинг жорий мавсумда битта ўйини қолди. Сўнгги турда Анчелотти шогирдлари ўз майдонида Билбаонинг "Атлетик" клубини қабул қилади.
Фикрлар