Анчелотти “Реал” учун янги юлдуз танлади

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ёзги трансферлар даврида жамоага машҳур футболчилардан бирини олиб келмоқчи.

TodoFichaes нашрининг маълум қилишича, италиялик мураббий ПСЖдаги ҳамюрти Марко Верраттига кўз тикмоқда.

L'Equipe журналистлари Верратти ПСЖдаги муҳитдан норози экани ва тез орада жамоасини алмаштирмоқчи эканини ёзди.

Transfermarkt портали Верраттини 50 миллион еврога баҳоламоқда. 30 ёшли ярим ҳимоячи яқинда парижликлар билан келишувни янгилаб, пойтахтда 2026 йилнинг ёзигача қолишга розилик берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!