Анчелотти "Реал"даги жароҳатлар ҳақида: "ФИФА кунларидаги айрим беллашувлар ўтказилишидан мантиқ топа олмадим"

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоадаги жароҳатлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Ҳа, жароҳатлар бизга таъсир қилди. Аммо бизнинг жамоа бунга ечим топа олади. Ўзимизга мутлақо ишонамиз ва қўлимиздаги бор имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 

Ягона ечим - ўйинлар сонини камайтириш. Тақвим ўта зич тузилган, лекин футболчиларнинг шу пайтгача бу ҳақда сира гапирмагани менга қизиқ туюлади. 

Баҳслар сонини камайтирсак, яхши бўларди. Бу жароҳатларни камайтиради ва йигитларнинг эркин ҳаракат қилишига замин яратади. ФИФА кунларида 8:0, 14:0 ҳисобида якунланган учрашувларни кўрдим. Очиғи, шу каби беллашувлар ўтказилишидан мантиқ топа олмадим. 

Шунга қарамай, бизда вариантлар кўп. Бир қатор футболчиларимиз универсал ва улар муаммони бартараф эта олишига ишонаман. Ресурслар бўйича ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ!", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!