Анчелотти “Реал”дан ҳайдаладиган куни яқинлигини билади

“Реал”ни ўтган мавсумда Испания чемпиони ва Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган Карло Анчелоттининг клуб раҳбарияти билан муносабати янада ёмонлашди.

Жамоа ички чемпионатда “Барселона” билан рақобатлаша олмаяпти ва катта эҳтимол билан чемпионликни каталонияликларга топширади.

Клуб президенти Флорентино Перес италиялик мутахассисни суҳбатга чақирган эди. The Athletic нашрининг таъкидлашича, агар жамоа бу мавсум бирорта нуфузли совринни қўлга киритмаса, Анчелотти истеъфога чиқариладиган бўлди.

Карло Анчелотти эса, жорий мавсумдаги муваффақиятсизликларни клуб раҳбарияти ёзда унга керакли трансферларни амалга ошириш имконини бермагани билан изоҳлаган. Учрашувдан кейин зиддият янада кучайгани айтилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Карло Анчелотти бу келишмовчиликлар ортидан тез орада лавозимидан озод этилишини ҳис қилиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!