Анчелотти "Реал"дан кетади ва дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирида иш бошлайди!

Карло Анчелотти келаси мавсум якунлангач Бразилия терма жамоаси бошқарувига ўтади.

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Испанияда Бразилия футбол конфедерасияси президенти Эдналдо Родригес билан иккита учрашув ўтказди. Globo нашрининг хабарига кўра, томонлар 2024 йилнинг ёзида ҳамкорликни бошлаш ҳақида келишиб олишган.

Италиялик мутахассис 2024 йил бошида "Реал" раҳбариятини шартномани узайтириш бандини фаоллаштирмаслиги ҳақида хабардор қилиши кутилмоқда.

Қайд этиш лозимки, дастлабки режага кўра, Карло тайинланишидан олдин унинг ўғли Давиде Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариши керак эди. Томонлар бу фикрдан воз кечишди - Давиде отаси билан бир вақтда жамоага қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Рамон Менезес Бразилия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!