Анчелотти “Реал”га қандай футболчи кераклигини айтди
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти клуб мутасаддилари жамоа учун ўткир ҳужумчи топиши кераклигини таъкидлади.
- Биз келажак учун янги ҳужумчи олиб келишимиз керак. Мен бу гапни Карим Бенземанинг ёши ўтиб қолгани учун айтяпман. Гарчи у олдига қўйилган вазифаларни жуда яхши уддалаётган бўлса-да, янги ҳужумчига эҳтиёж бор. Шунга қарамай, Бензема билан ҳеч қачон муаммога дуч келмаганмиз, - деди Карло Анчелотти.
Бенземанинг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугаши керак эди. Клуб раҳбарияти унга яна бир йиллик битим таклиф қилди.
“Қироллик клуби” 2024 йилнинг ёзида асосий ҳужумчи сифатида Килиан Мбаппе, Эрлинг Холанд, Ҳарри Кейн, Душан Влахович каби тўпурарлардан бирини олиб келмоқчи.
Фикрлар