Анчелотти "Рома"га нисбатан нонкўрлик қилди
Италиялик машҳур мураббий Карло Анчелотти “Рома”ни унутаётгандек.
Айни дамда "Реал"нинг бошқараётган "Рома"нинг собиқ ярим ҳимоячиси испан телекўрсатувларидан бирида шундай деди: "Мен университет даражасида футбол ўқитувчиси бўлишни хоҳлайман. Мураббийликни тугатсам, бошқа ишлар билан шуғулланмоқчиман. Бешта набирам бор, мен иккинчи марта уйландим ва биз ҳали бирга кўп нарсалар қилганимиз йўқ. Мен вақтимни хотинимга бағишламоқчиман ва у билан ҳаётдан завқланмоқчиман. Мураббийлик фаолиятимни якунлаганимдан кейин эса "Милан" ва "Реал" мухлислари бўлиб қоламан.
Таъкидлаш керакки, Карло Анчелотти 1979 йилдан 1987 йилгача "Рома" сафида ўйнаган ва у бу ҳақда гапирмади.
У суҳбат давомида қисқа муддат ишлаган “Наполи”ни ҳам унутмади ва шундай деди: "Неапол - таътилга чиқиш учун дунёдаги энг гўзал шаҳар".
"Ювентус"даги салбий тажриба ҳақида у шундай деди: "Мени "Милан"да ўйнаганим учун ёмон кўришарди. Баъзида мен полициянинг паноҳида кетардим. Биз чемпионликни қўлга кирита олмадик, икки марта иккинчи бўлдик. Тажриба яхши чиқмаган эди".
Фикрлар