Анчелотти Роналдудан фойдаланиш сирини айтди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану  Роналду имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш мумкинлигини таъкидламоқда.

- Ақлли мураббий ўйинни футболчиларнинг характеристикасига мослай олиши керак. Агар оёғида “мотори” бор Винисиус Жуниордек футболчига эга бўла туриб, қарши ҳужумга эътибор қаратмасам, бу аҳмоқлик бўлади.

Яна бир усул қуйидагича: агар Криштиану Роналду менда ўйнаса, доим унга тўп етказиб бериш йўлини қилардим, бунинг аксини эмас.

Икки хил ўйинчилар бўлади. Уларнинг баъзилари муайян бир ишни бажариди, қолганлари майдонда югуради. Доимо жамоавий ўйинга суяниш керак, - деди Карло Анчелотти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию