Асосий мазмунга ўтиш

Анчелотти собиқ шогирдини АПЛда кўрмоқчи

Изоҳлар: 0

Англияда яна бир бразилиялик пайдо бўлиши мумкин.

"Наполи" ярим ҳимоячиси Аллан "Эвертон" қизиқишлари доирасига кирди, дея хабар бермоқда Football Itali нашри.

Манба хабарига кўра, мерсисайдликлар бош мураббийи Карло Анчелотти бразилиялик футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи. Таъкидланишича, "Эвертон" хавбек трансфери бўйича Неаполь клубига 38 миллион евроли таклиф юборган.

Эслатиб ўтамиз, Аллан 2018-2019 мавсум мобайнида Анчелотти қўли остида "Наполи"да тўп сурган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ