
Анчелотти: Вини ва Родриго қанотидан ҳужумлар уюштиришни режалаштиргандик, кейин эса сабр косамиз тўлди
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "Атлетико"га қарши ўйинни сарҳисоб қилди.
Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк баҳсида "қаймоқранглилар" 2:1 ҳисобида зафар қучди.
— Одатдагидек "Атлетико"га қарши ўйнаш мушкул. Бу нормал ҳолат. Биз учрашувни яхши бошладик, кейин эса Хулиан супер гол урди. Иккинчи бўлим яхшироқ ўтди. Мақсадимиз ҳисобда кичик устунлики таъминлаш эди ва бунга эришдик.
— Дастлаб, Винисиус ва Родриго қанотлари орқали ўйнашни режа қилгандик. Биринчи ҳужум иш берди, аммо кейингиларида сабр косамиз тўлди. Биз бир хил темпда ўйнаб, рақибни ўз ярим майдонида ушлаб туришимиз керак эди.
— Жамоа астойдил ҳаракат қилди, яхши ҳимояланди. "Атлетико" баъзан ўйинни назорат қилди, аммо кўп вазиятлар ярата олмади.
Фикрлар