Анчелотти Хавини танқид қилаётганлар борасида фикр билдирди

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона"даги ҳамкасби Хави Эрнандес ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Умумий олганда, мураббийнинг танқид қилиниши нормал ҳолат. Биз буни қабул қилишимиз керак. Танқидларни ҳар ким ўзича тўғри ва нотўғрига ажратади. 

Бош мураббийнинг ишига баҳо фақат унинг қўлга киритаётган натижаларидан келиб чиқиб берилади. Ҳеч ким унинг қобилияти ёки иш олиб бориш усулига эътибор қаратмайди. У ютадими ёки ютқазадими, бунинг фарқи йўқ.

Хави ҳам шу нарсани яхши билади ва мен учун у ажойиб бош мураббий", - деди италиялик мутахассис. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!