
Анчелотти: "Ярим ҳимояда ўзгариш бўлади"
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг дисквалификацияси ҳақида фикр билдирди.
- Беллингемнинг икки ўйинга дисквалификация қилиниши ҳақида сўраяпсизми? Бу қарорни тўғри қабул қилишимиз керак. Эртага таркибда унинг ўрнига бошқа футболчи майдонга тушади, - деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Инглиз футболчиси ҳақоратли ибора ишлатгани учун қизил карточка олиб, Ла Лиганинг икки ўйинини ўтказиб юборади. Аввалроқ, мазкур қарор бўйича Мадрид клубининг апелляцияси рад этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни "Реал" Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасида "Жирона" билан баҳс олиб боради.
Фикрлар