Анчелотти Яхшибоев гол урган ўйинни эслади

"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ гуруҳ босқичи қуръа натижалари ҳақида гапирди. 

Унга кўра, "қироллик клуби" "F" гуруҳида "Лейпциг", "Шахтёр" ҳамда "Селтик" жамоалари билан кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради. 

"Ўтган мавсумда "Шериф"га қарши ўз майдонимиздаги ўйинда осон ғалабани қўлга киритамиз, деб ўйлагандик, аммо биз мағлуб бўлдик (1:2). Лейпциг ҳамда Глазгодаги беллашувлар осон бўлмайди. 

Ушбу квартетдаги бошқа жамоаларни ҳурмат қилиш лозим. Ҳудди улар "Реал"ни ҳурмат қилгани каби", - деди "қаймоқранглилар" устози. 

Қайд этиш лозим, Жасур Яхшибоев ўтган мавсумда Молдованинг "Шериф" клуби шарафини ҳимоя қилган. Юртдошимиз тирасполликлар "Реал"ни мағлуб этган ўйинда гол уришга муваффақ бўлганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!